Retour

En poursuivant votre navigation sur ce site, vous acceptez l'utilisation des cookies par nos services.  En savoir plusFermer

Ouzbekistan


Асосий кўрсатгичлар

€1968 миллиард айланма

128.000 гектар ўсимликлар

58 саноат нуқталари

2 та тарқатиш каналлари: кўтара тарзида ва озиқ – овқат

3.440 фермерлар

500 навли сабзавот турлари

9.569 ишчи – ходимлар

4 та форматда ишлаб чиқариш: консерваланган, тоза, музлатилган, ҳамда тансиқ

Bonduelle Group

Компания ҳақида

Bonduelle компанияси 1853 йилда оилавий бизнес шаклида шакллантирган ҳолда, ягона мақсад билан, яъни “мева – сабзавотларни тановул қилиш орқали соғлом турмуш тарзини йўлга солиш” ўз фаолиятини бошлади. Узоқ муддатли ишни амалга ошириш мақсадида, гуруҳ ўзининг бизнесини, ҳамда географик жойлашувини 77% дан иборат йиллик айланмаларни унинг ишлаб чиқарувчи давлатдан, яъни Франциядан ташқарида амалга оширади. Унинг 128 000 гектардаги сабзавотлари 100 та давлатга турли хил навлар сифатида, турли тарқатиш каналлар орқали ва ҳар хил шаклда сотилиши амалга оширилмоқда: консерваланган, пастеризацияланган, сувсизлаштирилган, ҳамда тановул учун тайёр бўлган маҳсулотлар. Bonduelle компанияси ўзини жуда ҳам масъулиятли компания тарзида шакллантирган, ижтимоий жиҳатдан ривожланган, яъни сабзавотли диетик маҳсулотлар орқали кўпчиликка маъқул бўладиган, кирим қила олиш даражасидаги компаниядир. Шунинг билан бир қаторда, Bonduelle Group компанияси узоқ муддатли истиқболга, ўзининг корпоратив стратегиясига асосланган мустаҳкам ривожланишига амал қилади. Қиёслаш мумкин бўлмаган даражадаги тажрибага эга, шунингдек, 57 та саноат, ҳамда қишлоқ хўжалигидаги жойларига эга бўлган ушбу компания, ўзининг маҳсулотини хом ашё яхши униб  - ўсадиган ҳудудларда, ўз мижозларига яқин жойларда етиштиради ва ишлаб чиқаради. 

Тўртта маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона

Бугунги кунда, ушбу гуруҳ фаолияти тўрт хил турдаги ишлаб чиқарувчи корхона шаклида шакллантирилган, шунингдек, бизнинг барча мижозларимиз таъбига мос келувчи, ҳамда уларнинг талабларига жавоб берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаради: 

  • Консерваланган сабзавотлар 
  • Музлатилган сабзавотлар 
  • Янги қайта ишланган сабзавотлар 
  • Тансиқ сабзавотлар 

Халқаро гуруҳ

Биз ўзимизнинг шахсий брендимиз орқали, шунингдек, биз ўзимизнинг тарқатувчи мижозларимиз билан биргаликда, ҳозирги кунда, биз тановул учун тайёр бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллаб турибмиз. 

Гуруҳимизнинг учта асосий ҳудудда стратегик нуқталари мавжуд: 

  • Ғарбий Европа, Bonduelleнинг такомиллашуви Германияда – 60-йилларда бошланган, ҳозирги кунда ЕИ мамлакатларининг бошқа давлатларида ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 
  • Шарқий Европа, асосан, Россия ва МДҲ давлатларида ҳам Bonduelle бренди жуда ҳам машҳурдир. 
  • Шимолий ва Жанубий Америка

    • 2007 йилдан бошлаб Канаданинг Aliments Carrière компаниясида, шунингдек, 2012 йилда музлатилган сабзавотлар билан АҚШнинг Allens компанияси орқали кириб борди. Шунингдек, Bonduelle компанияси Бразилия бозорида 1994 йилдан бери иштирок этмоқда ва Кристалина штатида 2010 йилда янги қурилган заводда ишлаб чиқарилмоқда. 

Дунёда машҳур бўлган 4 та бренддан бири

BONDUELLE, халқаро бренд

Сабзавот, бутун сабзавот ва фақатгина сабзавот! 

Бутун дунёда, жуда кўплаб сабзавотлар ўсаётган вақтда ва кўпчилик ўзининг овқатланиши ҳақида қайғураётган вақтда, Bonduelle турли хил сабзавотларнинг турли хил шаклда ва бутун дунё бўйлаб сабзавотларни соғлик ва лаззатланиш учун таклиф этади. 

Bonduelle ўз шижоатини кенгайтиради ва соғлом овқатланиш учун амалга ошириш мақсадида, тажрибасини оила ва дўстлар орасида ўртоқлашади. 

Cassegrain (Кассегрена)

Вақтга бўйсунмайдиган бренд 

Ўта талабчан мижозлар учун Bonduelle компанияси маҳсулотларнинг кенг тарздаги Cassegrain бренди остидаги танловини таклиф этади, бу бренд машҳур бўлган учбурчак қадоқдаги ва қуён тимсолида акс этади. 

Arctic Gardens (Арктика боғлари)

Арктика боғлари (Arctic Gardens) Квебекда биринчи ўринда турувчи музлатилган сабзавот бўлиб ҳисобланади, шунингдек, Канададаги аралаш музлатилган сабзавотлар ичида ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди. Арктика боғлари (Arctic Gardens) сиз севиб қолишингиз мумкин бўлган бренддир. 

Globus (Глобус)

Мазкур бренд Россия ва МДҲ давлатларида сотилади. 

КОНСЕРВАЛАНГАН СИФАТ

Bonduelle учун маҳсулотларининг сифати энг юқори ўринда туради. Барча маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни уларнинг озуқавий қиймати ва уларнинг таъмига қаратилган. 

Текширувлар маҳсуот ишлаб чиқаришнинг турли жараёнларига асосланган ҳолда амалга оширилган, бу эса, маҳсулотимизнинг сифати ва унинг тўлиқ равишда қадрланишининг асоси бўлиб ҳисобланади: 

  • Ишлаб чиқарувчи ва уруғнинг танланиши 
  • Ўсимликнинг монитор қилиниши 
  • Сабзавотнинг пишиб етилганлиги ва унинг хусусиятлари 
  • Ишлаб чиқариш услуби 
  • Рецептлар 
  • Қадоқлаш 

МАСЪУЛИЯТ

Bonduelle нинг бутун ишлаб чиқариш тизими соғлом ва ширин таъмли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг озуқавий қийматини ҳам сақлаб қолишга қаратилган. Шу мақсадда, Bonduelle бир қатор қатъий қоидаларни йўлга қўйди, булар эса ўз ўрнида, ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари учун қўлланилади, ва маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлашда қатнашишда ҳам амалга оширилади (фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, сотув бўлимлари ва ҳ.к.лар), буларнинг барчаси маҳсулотнинг такрорланмас сифатини бизнинг барча ассортиментларимиз орқали кафолатланишини йўлга қўяди. 

ТАБИАТНИ ЭЪЗОЗЛАШ: АТРОФДАГИ ДЎСТОНА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

"Bonduelle табиатни севади. Уни назорат қилиш ҳукмдорлигининг белгиси эмас, ёки Bonduelle Groupнинг сунъий тарзда вазифасини сохталаштиришдан иборат эмас”. 

ЖАМЛАНМА ЁНДАШУВ 

Bonduelle томонидан йўлга қўйилган фермерлик тизими бирқадар ҳурматга сазовор, ҳамда соғлом ва мустаҳкам ҳисобланади. Бу эса, атроф – муҳитга бўлган ҳурмат мувозанати, ҳамда фермерларнинг молиявий мақсадларини истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни амалга оширишни йўлга қўйиш ва улар кутган натижаларнинг амалга оширилишини таъминлашдан иборатдир. 

ЖАМОАВИЙ МАСЪУЛИЯТ

Гуруҳнинг қишлоқ хўжалигига оид истиқболи ва энг олий сифатни таъминлаш мақсадида, етказиб бериш низоми Bonduelle, фермерлар, етказиб берувчи ва ташувчиларнинг агрономлик бўлимлари томонидан ташкил этилган. Бу эса, турли хил ўсимликларнинг умумжиҳатдан йўлга солиниши, талаб этилган сифат ва ҳар бир маҳсулотнинг текшириб борилишини кафолатлайди. Шу сабабли Bonduelle доимо сизга сабзавотларнинг энг яхшисини таклиф этишга ҳаракат қилади. 

ОЗИҚЛАНИШ

Bonduelle ўз маҳсулотлари сифатининг зўр бўлиши учун ҳаракат қилади ва ўзининг такрорланмас диаграммасини тавсия қилди. 

Мазкур диаграмма қатъий талабларни амалга оширилишини талаб қилади. Энг асосийси, у туз, шакар ва ёғ (тўйинган ёғ кислоталари ва транс – ёғ кислоталари ва ҳ.к.лар) учун қатъий чекловни ўрнатади. Шунингдек, компания ўз маҳсулотининг озуқавий қийматини барча истеъмолчилар учун етарли даражада тўлиқ етказилишини амалга оширишга ҳаракат қилади. 

Шу мақсадда, Bonduelle ТЭКД (тавсия этилган кунлик миқдор)ни ҳам қабул қилган.  Бу ёрлиқ тизими маҳсулот ҳақидаги оддий ва тушунарли маълумот орқали мувозанатланган диетага эга бўлишни амалга оширади. 

Қадоқлаш калориялар миқдори, маҳсулотдаги асосий озуқавий моддалар ва истеъмолчиларнинг кундалик эҳтиёжларига қўшилган миқдорларини кўрсатиб беради. 

 

Маҳсулотларимиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун бизнинг вебсайтимизга ташриф буюринг: 

Visit the official Website

www.bonduelle.uz

Haut
de page